Спорт

“ПСЖ” “Астон Вилла”ни енгиб ўз тарихида иккинчи бор УЕФА Суперкубогини қўлга киритди

"ПСЖ" "Астон Вилла"ни маг'луб этиб, о'з тарихида иккинчи марта УЕФА Суперкубогини қо'лга киритди.

Франсиянинг "Пари Сен-Жермен" клуби Австрияда бо'либ о'тган УЕФА Суперкубоги баҳсида Англиянинг "Астон Вилла" жамоасини 2:1 ҳисобида енгди.

О'йиннинг 20-дақиқасида "ПСЖ" ҳужумчиси Хвича Кварацхелия ҳисобни очди. "Астон Вилла" форварди Браян Мажо 45-дақиқада мувозанатни тиклади. "ПСЖ" ҳужумчиси Дезире Дуе 61-дақиқада парижликларни яна олдинга олиб чиқиб, якуний 2:1 ҳисобини о'рнатди.

Шу тариқа, "ПСЖ" кетма-кет иккинчи бор УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди. Жамоа илк бор 2025-йилда ушбу совринни қо'лга киритган эди. О'шанда Луис Энрике бощилигидаги жамоа Англиянинг "Тоттенҳем" клуби билан асосий вақтда 2:2 ҳисобида дуранг о'йнаб, пеналтилар сериясида 4:3 ҳисобида г'алаба қозонган эди.

Учрашувни сомалилик ҳакамлар бригадаси, Омар Абдулқодир Артан бощилигида бошқариб борди. 34 ёшли ҳакам июн ойида бошланган Жаҳон чемпионати олдидан Маями халқаро аеропортида АҚШ ҳудудига киритилмаган эди. Гарчи у ФИФА томонидан мундиал учун танлаб олинган ҳакамлар ро'йхатидан жой олган бо'лса-да, чегара назоратида ортга қайтарилган.

О'тган мавсумда "ПСЖ" Чемпионлар Лигасида г'олиб чиққан эди. Финалда парижликлар Лондоннинг "Арсенал" клубини маг'луб этди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланган бо'лса-да, пеналтилар сериясида "ПСЖ" 4:3 ҳисобида муваффақиятга эришди.

"Астон Вилла" эса Европа Лигасида г'олиб бо'лган эди. Бирмингем жамоаси финалда "Фрайбург"ни 3:0 ҳисобида маг'луб этганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.