Прокуратура тезкор тадбирда кучли дорилар сотувчи шахсни ушлади
У «Омнадрен-250» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган бўлган.

Прокуратура тезкор тадбирда кучли дорилар сотаётган шахсни қўлга олди
Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ф.Х. фуқаро М.O.ga 10 қути «Омнадрен-250» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

