Маҳаллий

Профилактика инспектори ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқарди

Профилактика инспектори муздек сувда бутун танаси увишиб қолишига қарамай, аёл ҳаётини сақлаб қолиш учун унга

Профилактика инспектори ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқарди

Бир аёл ўзини дарёга ташлагани ҳақидаги, қаттиқ қўрқув ва ҳаяжон билан «102» рақамига келиб тушган қўнғироқдан сўнг, жуда тезкор чоралар кўрилди.

Тунги соат 00:00 ларда хабар келиб тушиши биланоқ, ҳудуд профилактика инспектори Шаҳзод Насуллаев воқеа жойига шошилган ва йўлда ҳолат ҳақида ППХ ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисига ҳам маълум қилган. Тун қоронғусидаги хавфли вазиятга қарамай, профилактика инспектори катта тезликда оқаётган дарёда жон талашиб, чўкиб бораётган аёлни қутқариш учун ўзини муздек сувга ташлаган. У чўкаётган аёлни ушлаб олган ва ҳушсиз ҳолатдаги аёлни дарёнинг нариги бетига олиб чиққан. Муздек сувда бутун танаси увишиб қолганига қарамай, профилактика инспектори аёлнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун унга биринчи ёрдам кўрсатган. Сўнг уни даст кўтарган ҳолда дарёни кечиб ўтган.

Шу орада воқеа жойига маҳалла раиси Гулчирой Жамолова ҳамда ППХ ходими Миршод Раҳимов ҳам етиб келиб, тезкор ҳаракатга киришишган.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаевнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, улар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишган.

— Баъзан бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун бир неча дақиқа, биргина қарор ва энг муҳими, жасорат кифоя. Улар шу жасоратни адо этишди. Айни пайтда, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва аёлни ўз жонига қасд қилишгача олиб келган ҳолатлар изчил ўрганилади. Ва ҳеч ким жавобгарлик ва қонундан қочиб кета олмайди. Ҳолат юзасидан қўшимча маълум қиламиз,— деди Улуғбек Шукурлаев.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.