Маҳаллий

Президентга Тошкентдаги маҳаллалар ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш лойиҳалари тақдим этилди

Шавкат Мирзиёевга Яшнобод туманидаги Ватандош, Моҳинур, Ал-Бухорий ва Тонг маҳаллаларини комплекс янгилаш лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳа «15 дақиқалик маҳалла» тамойилига асосланган. Унга кўра, аҳоли учун зарур савдо ва маиший хизматлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, дам олиш ҳамда спорт масканлари одамларга қулай масофада жойлаштирилади.

Президентга Тошкентдаги маҳаллалар ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдим этилди

Яшнобод туманидаги Ватандош, Моҳинур, Ал-Бухорий ва Тонг маҳаллаларини комплекс тарзда янгилаш лойиҳаси кўрсатилди. Уларнинг умумий ҳудуди 75 гектарни ташкил этади ва бу ерда 18 минг 386 нафар аҳоли яшайди.

Лойиҳа «15 дақиқалик маҳалла» тамойилига таянган. Унга мувофиқ, аҳоли учун зарур савдо ва маиший хизматлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, дам олиш ҳамда спорт масканлари одамлар учун қулай масофада жойлаштирилади.

Ҳудудда яшил майдонларни кенгайтириш, уч километрлик сайр йўлагини барпо этиш, болалар ва спорт майдончаларини янгилаш, кўп тармоқли спорт иншоотини қуриш режалаштирилган. Мавжуд мактабларни кенгайтириш орқали 2 мингта қўшимча ўқувчи ўрни яратиш, 540 ўринга мўлжалланган тўртта боғча ва учта поликлиника ташкил этиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Маҳаллаларда автомобилларни ҳовлилардан ташқарида жойлаштириш, жамоат транспорти бекатларини янгилаш, хавфсиз пиёда ва велосипед йўлакларини қуриш таклиф қилинди. Шунингдек, 76 та уйнинг ташқи кўриниши ва муҳандислик тармоқларини янгилаш, кўчаларни ёритиш, чиқинди йиғиш шохобчаларини кўпайтириш режалаштирилган. Савдо ва хизмат кўрсатиш обьектлари, кафе ҳамда аҳоли мулоқот қилиб, ҳордиқ чиқарадиган жойлар ташкил этилади.

«15 дақиқалик маҳалла» тамойили асосида пойтахтда 2027-йилда 100 та, 2030-йилга қадар эса 400 та маҳалла комплекс янгиланади. Бу жараёнда ушбу маҳаллалардаги барча инфратузилма, жумладан, иссиқлик, ичимлик суви, канализация, электр энергияси, газ ва ёритиш тизимлари, кўп квартирали уйлар фасадлари, йўл ва йўлаклар, болалар ва спорт майдончалари тўлиқ янгиланади. Маҳаллаларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган дарахт ва буталар сони халқаро стандартларга мослаштирилади.

2030-йилга қадар 400 та маҳаллада 130 мингта янги иш ўрни яратилади, хусусан, 2027-йилда 100 та маҳаллада 22 мингта. Бунинг учун банклар томонидан “конвеер” лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш тизими йўлга қўйилади.

Пойтахтда аҳоли сони ошиши билан ўқувчи ўринлари танқислиги ҳам ортиб бормоқда. 2025-2026 ўқув йилида у 141 мингтани ташкил этган бўлса, кейинги беш йилда ўқувчилар сони 71 мингтага (14 фоиз) кўпайиши ҳисобига 2030-2031 ўқув йилига бориб 212 мингтага етиши мумкин. Шу боис, 2030-йилгача республика бюджети ҳисобидан 48 мингта, маҳаллий бюджет ҳисобидан 78 мингта янги ўқувчи ўрни яратиш режалаштирилган. Натижада мактабларнинг юкламаси ҳозирги 1,4 коеффициентдан 2030-йилда 1,2 гача пасаяди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.