Маҳаллий

Президент Евразия иқтисодий комиссияси ҳайъати раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 октябрь куни Евразия иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бақытжан Сағынтаевни қабул қилди.

Президент Евразия иқтисодий комиссияси ҳайъати раисини қабул қилди

Ўзбекистоннинг кузатувчи мамлакат мақомида Евразия иқтисодий иттифоқи билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги изчил кенгаяётгани мамнуният билан қайд этилди.

ЕАИИ мамлакатлари билан ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми барқарор ортиб бормоқда, логистика алоқалари мустаҳкамланмоқда.

Ўзбекистон иттифоқнинг савдо ва юк ташишни рақамлаштириш, электрон тижоратни ривожлантириш ва иқлим кун тартибини ўз ичига олган асосий тармоқ дастурларида фаол иштирок этмоқда.

Евразия иқтисодий комиссияси билан қўшма ишчи гуруҳнинг тўртта йиғилиши ўтказилди. Техник жиҳатдан тартибга солиш тизимларини яқинлаштириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

Ўзбекистон Евразия тараққиёт банкининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди, у билан кооперация лойиҳалари портфели шакллантирилди.

Йил охиригача ишчи гуруҳнинг навбатдаги учрашувини ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Савдо тўсиқларини камайтириш, кооперацияни чуқурлаштириш, божхона ва транспорт процедураларини рақамлаштиришга қаратилган янги Ҳамкорлик режасини қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.