Маҳаллий

Президент туризм соҳаси ходимларини табриклади

Давлат раҳбари «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган туризм ходими» фахрий унвонини таъсис этишни таклиф этди.

Президент туризм соҳаси ходимларини табриклади

Президент Ўзбекистон туризм соҳаси ходимларига табрик йўллади

27-сентябр – Бутунжаҳон туризм куни нишонланмоқда. Сўнгги йилларда юртимизда юритилаётган очиқлик сиёсати, виза тартибининг енгиллаштирилгани, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаси кенгайтирилгани, тадбиркорлар учун кўплаб солиқ ҳамда божхона имтиёзлари жорий этилгани соҳа тараққиётига янги суръат бағишламоқда.

Буни 2025-йилда Ўзбекистонга келган хорижий сайёҳлар сони 2016-йилга нисбатан қарийб 6 баробар ошиб, 12 миллионга яқинлашгани, туризм хизматлари экспорти 11 карра кўпайиб, 4 миллиард 800 миллион АҚШ долларини ташкил этгани мисолида яққол кўриш мумкин.

Янги Ўзбекистонннинг ўзига хос ташриф қоғози бўлган Ислом сивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Бурҳониддин Марғиноний мажмуалари, Замонавий санъат маркази каби кўплаб масканлар нафақат юртдошларимиз, балки хорижий сайёҳлар орасида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

«Биз бу борадаги ишларимизни изчил давом эттириб, гўзал диёримизни жаҳондаги замонавий сайёҳлик инфратузилмаси янада ривожланган энг машҳур туризм марказларидан бирига айлантиришга қарор қилганмиз. Шу мақсадда Хивада ўзида тарих ва замонавийликни уйғунлаштирган халқаро туристик шаҳарча, конгресс маркази ва тарихий-этнографик боғ барпо этиш, Ичанқалъани рақамли технологиялар асосида “ақлли” музей-мажмуага айлантиришни режалаштирганмиз.

Самарқандда эса ноёб экспонатлар жамланган Ипак йўли музейи ташкил этилади. Қорақалпоғистонда археологик ёдгорликлар бўйлаб янги туристик йўналишлар очилади. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида “Ғилон”, Наманган вилоятининг Поп туманида “Арашан” каби янги мажмуалар ташкил этилади.

Соҳада замонавий технологияларни кенг жорий этиш, ягона миллий туризм платформасини ишга тушириш, сайёҳлик хизматларини битта тизимга интеграция қилиш, сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш, кадрлар малакасини мунтазам ошириб бориш ҳам устувор вазифа бўлиб қолади. Гастрономик, экологик, зиёрат, тиббиёт, тоғ ва саргузашт, ишбилармонлик, этно ва қишлоқ туризми каби юқори қўшилган қиймат яратадиган йўналишларни жадал ривожлантиришга алоҳида аҳамият берамиз.

Ана шундай долзарб вазифаларни амалга ошириш орқали биз 2030-йилга бориб, хорижий сайёҳлар сонини йилига 20 миллион нафарга, туризмнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 7 фоизга етказиш, хизматлар экспортини 8 миллиард доллардан ошириш, юқори тоифадаги меҳмонхоналар сонини эса икки карра кўпайтиришни мақсад қилганмиз», дея таъкидлади Президент.

Давлат раҳбари табрикда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган туризм ходими» фахрий унвонини таъсис этишни таклиф этди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.