Президент топшириғига асосан подполковник Дилноза Реджабовага полковник унвони берилди

Президент топшириғига кўра, ички ишлар тизимида қарийб 20 йилдан бери хизмат қилиб келаётган подполковник Дилноза Реджабовага полковник унвони берилди.
Дилноза Реджабова Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати етакчи мутахассиси сифатида фаолият юритади. У йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилиш, аҳолига йўл қоидаларини тушунарли етказиш ҳамда ёшларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган лойиҳаларда иштирок этиб келмоқда.
Қайд этилишича, Реджабова бир неча йил давомида Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшлардан иборат йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботчилари гуруҳини тайёрлаган. Ушбу жамоа 2024-йилда Қирғизистонда ва 2025-йилда Тожикистонда ўтказилган халқаро танловларда ИИ ўринни эгаллаган. 2026-йил август ойида Қозоғистонда ўтказилган “Ёш йўл ҳаракати инспекторлари” халқаро мусобақасида эса И ўринни қўлга киритган.
Президент Шавкат Мирзиёев 11-сентябр куни Тошкентнинг Олмазор туманига ташрифи чоғида 441-боғчада яратилган шароитлар билан танишганди. Муассасада йўл ҳаракати хавфсизлиги тўгараги фаолияти ҳам ташкил этилган.
Бу тўгарак ҳақида маълумот берган Дилноза Реджабовадан давлат раҳбари тизимда неча йилдан бери фаолият юритаётганини сўраган. Ходима 2005-йилдан бери ички ишлар органларида ишлашини, 2017-йилда подполковник бўлганини айтгач, президент унга полковник унвони берилишини айтганди.
Унвон ички ишлар вазири бощилигида ўтказилган тадбирда унга тантанали равишда топширилди.

