Маҳаллий

Президент ташаббуси билан “Широқ” тарихий филми суратга олинмоқда.

“Авлоний”, “Абдулла Орипов”, “Махтумқули Фироғий” каби кўплаб тарихий филмларни суратга олган кинорежиссёр Музаффархон Эркинов ватан озодлиги йўлида жон фидо қилган афсонавий Широқ жасоратига бағишланган “Широқ” тарихий филмини Кинематография агентлиги буюртмаси асосида тасвирга олиш ишларини якунлади. Суратга олинаётган филмнинг тасвирга олиш жараёнидан бекстейж тақдим қилинди.

Президент ташаббуси билан “Широқ” тарихий филми суратга олинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5-июндаги ПҚ–209-сон қарори асосида, президент ташаббуси билан Ўзбекистон маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «РАМЗ-ФИЛМ» киностудияси томонидан «ШИРОҚ» тарихий филми ишлаб чиқарилмоқда.

Мазкур филм халқимиз тарихида алоҳида ўрин эгаллаган, Ватан озодлиги ва эл эркинлиги йўлида ўз жонини фидо қилган миллий қаҳрамон Широқнинг тенгсиз жасорати ҳақида ҳикоя қилади.

Широқ — душманга қарши фақат қурол билан эмас, балки ақл-заковат, матонат ва фидойилик билан курашган қаҳрамон. У ўзини қабиладошларидан жабр кўрган инсон сифатида таништириб, Аҳамонийлар ҳукмдори Доронинг катта қўшинини сувсиз саҳро ичкарисига олиб киради. Ўз ҳаётини қурбон қилиш эвазига босқинчилар лашкарини ҳалокатга маҳкум этиб, она юртини душман истилосидан асраб қолади.

Широқ ҳақидаги тарихий ривоят қадимги юнон муаллифи ва ҳарбий тарихчиси Полиеннинг «Ҳарбий ҳийлалар» — «Стратегемата» асарида келтирилган. Филм ссенарийси ҳам айнан шу тарихий манба асосида яратилган бўлиб, унда Широқнинг Ватан ҳимояси йўлидаги жасорати, ҳарбий тадбиркорлиги ва тенгсиз фидойилиги бадиий тарзда талқин этилади.

Широқ тимсоли асрлар давомида халқимиз учун ватанпарварлик, мардлик ва матонат рамзи бўлиб келган. Шу сабабли филмнинг ғоявий мазмунида Ватанга садоқат, миллий ғурур, аждодлар хотирасига эҳтиром ва ҳарбий бурчга садоқат каби юксак қадриятлар устувор ўрин тутади. Асар ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини тарғиб этишга хизмат қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.