Президент шахматчилар ҳақида китоб ва филмлар яратилишига ишонч билдирди
Давлат раҳбари шахматчилар ҳақида ҳали китоблар ёзилиши, филмлар яратилиши ва уларнинг ўйин услуби дарсликларга киришига

Президент шахматчилар ҳақида китоблар ёзилиши ва филмлар суратга олинишиига ишонч билдирди
Шавкат Мирзиёев шахматчилар билан учрашувда Жавоҳир Синдоров, Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидовнинг Олимпиададаги чиқишларини алоҳида эътироф этди.
Президент Жавоҳир Синдоровга юзланиб, бир неча ой олдин унинг Номзодлар турниридаги тарихий ғалабаси нишонланганини эслатди. Олимпиадада ҳам Жавоҳир Синдоров совуққонлик ва барқарорлик намоён этиб, кучли рақиблар қаршисида ортга чекинмагани қайд этилди.
«Энди олдингда яна бир улкан марра — жаҳон тожи учун беллашув турибди. Бугун ортингда нафақат жамоадошларинг ва устозларинг, балки қирқ миллионга яқин Ўзбекистон халқи турибди. Биз сенга ишонамиз!» — деди давлат раҳбари.
Йирик мусобақада илк бор қатнашган Муҳиддин Мадаминов ҳал қилувчи кунда украиналик Роман Дехтяровни қора доналарда мағлуб этди. Унинг ғалабаси жамоага олтин медал учун зарур очкони тақдим этди. Президент унинг ғайрати ва ғалабалари мухлислар қалбидан жой олганини таъкидлади.
Шамсиддин Воҳидов ҳам умумий натижага муносиб ҳисса қўшди. У амалдаги жаҳон чемпиони Гукешга қарши қора доналарда тенгма-тенг курашиб, ўз салоҳиятини кўрсатди.
Президент олтин медал жамоанинг ҳар бир аъзоси меҳнати ва ҳиссаси самарасида қўлга киритилганини таъкидлади.
«Бу олтин медалда жамоанинг ҳар бир аъзосининг машаққатли меҳнати ва улкан ҳиссаси бор», — деди Президент.
Давлат раҳбари шахматчилар ҳақида ҳали китоблар ёзилиши, филмлар яратилиши ва уларнинг ўйин услуби дарсликларга киришига ишонч билдирди.

