Маҳаллий

Президент Сеулда Корея Республикаси бош вазирини қабул қилди

Алоҳида стратегик шериклик муносабатларини савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, технологиялар, транспорт-логистика соҳаларида янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди

Президент Сеулда Корея Республикаси бош вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳридаги ўзига ажратилган қароргоҳда Корея Республикаси Бош вазири Хан Сон Сук билан учрашди.

Учрашувда алоҳида стратегик шериклик муносабатларини савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, технологиялар, транспорт-логистика йўналишларида янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Инновацион-технологик ҳамкорликни чуқурлаштиришга устувор эътибор қаратилди.

Савдо, молия ва инвестиция, рақамли иқтисодиёт ҳамда киберхавфсизлик соҳаларида, Кореянинг илғор технологиялари ва Ўзбекистоннинг хомашё базасидан фойдаланган ҳолда муҳим минералларни қайта ишлаш борасида, шунингдек, транспорт ва темир йўл инфратузилмаси ҳамда ҳудудлараро алоқалар йўналишларида шериклик истиқболлари муҳокама қилинди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.