Президент Самарқанддаги олимпиада қаҳрамонларини мукофотлади
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва 3-Парашахмат олимпиадасида муваффақиятли қатнашган спортчиларни тақдирлаш бўйича фармон эълон қилинди.

Президент Самарқанддаги олимпиада қаҳрамонларини тақдирлади
Самарқанд шаҳрида илк бор ташкил этилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ҳамда 3-Парашахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этган спортчилар мукофотланди. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони эълон қилинди.
“Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан:
- Мадаминов Мухиддин Баходиржон ўғли — Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан:
- Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли — Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
- Вохидов Шамсиддин Пулат ўғли — Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
- Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли — Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан:
- Касимжанов Рустам Машрукович — Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси бош мураббийси
- Шермуҳаммадов Самандар Нурулла ўғли — Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан:
- Синдаров Комил Ойдинович — Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари
“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан:
- Синдаров Жавоҳир Санжарбекович — Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
“Дўстлик” ордени билан:
- Мўминова Нафиса Алишеровна — Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийси
- Саттаров Бобир Мухамади ўғли — Ўзбекистон шахмат федерацияси бош котиби
- Талипов Рашид Азатович — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг спорт йўналиши бўйича масъул ходими
“Мардлик” ордени билан:
- Вахидов Жахонгир Таирович — Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
- Зайнидинов Сирожиддин Савранбекович — Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
- Какишова Селби Сапарбай қизи — Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
- Кимсанбоев Ахадхон Азизхон ўғли — Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
- Мамаражабов Сардорбек Зоҳиджон ўғли — Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
- Шаюсупов Марсел Вячеславович — Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
“Келажак бунёдкори” медали билан:
- Абдисалимов Абдималик Боходир ўғли — Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
- Азизов Комилжон Икромович — Ўзбекистон шахмат федерациясининг ахборот технологиялари ва шахмат методикаси бўйича мутахассиси
- Бегмуратов Ҳумоюн Хусниддинович — Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
- Мардонов Жавлон Ўткир ўғли — Ўзбекистон шахмат федерациясининг ахборот технологиялари ва шахмат методикаси бўйича мутахассиси
- Ниғматов Ортиқ Равшан ўғли — Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
- Суяров Мухаммадзохид Шахриёр ўғли — Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
“Соғлом турмуш” медали билан:
- Джумаев Бахтиёр Меликулович — Ўзбекистон шахмат федерациясининг мусобақаларни ташкил этиш бўйича мутахассиси, шарҳловчи
- Имомқўзиева Нилуфархон Нодирбек қизи — Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси
- Каримова Гулдона Абубакир қизи — Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси
- Омонова Умида Шуҳрат қизи — Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси
- Тохиржонова Гулрухбегим Алишер қизи — Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси
- Хамдамова Афрўза Акбаровна — Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси.

