Президент ўқитувчилар учун янги имтиёзларни эълон қилди
Миллий сертификатга эга ўқитувчиларнинг ойлигига қўшимча 50 фоиз устама тўланади.

Президент ўқитувчилар учун янги имтиёзларни маълум қилди
Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги чораларни маълум қилди.
- миллий сертификатга эга ўқитувчиларнинг ойлик маошига қўшимча 50 фоиз устама берилади;
- ҳар йили 208 та туман ва шаҳардаги лидер ўқитувчиларга 30 млн сўмдан мукофот топширилади;
- ҳар йили 1 000 нафар ўқитувчи Буюк Британия, Франция, Сингапур каби давлатларга стажировкага юборилади;
- камида 15 йиллик иш стажига эга педагогларнинг фарзандларига ОТМ контракти учун фоизсиз кредит ажратилади.

