Президент олимпиадаси ғолиблари хориждаги халқаро йиғинларга юборилади
Келаси йилдан ғолибларга бир йиллик стипендия бериш бошланади. Ўз йўналишида энг яхши натижага эришган спорт

Президент олимпиадаси ғолиблари хориждаги халқаро йиғинларга юборилади
Президент Олимпиадаси дастуридаги спорт турлари сони 35 тага етказилади. Ёш тоифаси ҳам кенгайтирилиб, мусобақа 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида ўтказилади. Ҳар йили олимпиада ғолибларидан 50 нафари хориждаги халқаро йиғинларга юборилади. Келаси йилдан ғолибларга бир йиллик стипендия бериш бошланади. Ўз йўналишида энг яхши натижага эришган спорт мактаби зарур жиҳозлар билан таъминланади.
Пойтахтдаги Олимпия шон-шуҳрати музейи Олимпия шаҳарчасига кўчирилади. Шу орқали ёш спортчилар чемпионларимиз тарихи ва ютуқлари билан яқиндан танишиб, янги ғалабаларга интилади.
Президентимиз ёшларни очилаётган имкониятларни тинимсиз изланиш, қатъий интизом ва билим билан натижага айлантиришга чақирди: «Мусобақа майдонида муносиб рақиб, ҳаётда эса яхши дўст бўлинг».
Шундан сўнг 2026 йилги Президент Олимпиадасини очиқ деб эълон қилди.
– Олға, Янги Ўзбекистон! Олға, Ўзбекистон ёшлари! Олға, ўзбек халқи! – деди Президентимиз сўзининг якунида.

