Спорт

Президент олимпиадаси ғолиб ва совриндорларига бериладиган пул мукофотлари 2,5 бараварга оширилади

Олимпиадада ғолиб чиққан ва Ўзбекистон рекордини янгилаган мактаб битирувчилари олий таълим муассасаларининг спорт йўналишларига имтиҳонларсиз, давлат гранти асосида ўқишга кира олишади.

Президент олимпиадаси ғолиб ва совриндорларига бериладиган пул мукофотлари 2,5 бараварга оширилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи бор ўтказилаётган Президент олимпиадасининг очилиш маросимида иштирок этди. Давлат раҳбари ёш спортчилар, мураббийлар ва спорт соҳаси вакилларини мусобақалар бошлангани билан табриклади.

Президент ёш спортчиларга мурожаат қилар экан, кучли ирода ва темир интизом туфайли чемпионлик чўққиларига эришиш мумкинлигини таъкидлади. У айнан шу нарса илгари сурилаётган «Ўз» ғоясининг мазмуни эканини қайд этди.

«Ўзингга ишон! Ўз устингда ишла! Ўз ватанингга муносиб бўл!» — деди президент.

Давлат раҳбари халқаро мусобақаларда Ўзбекистон байроғи кўтарилиб, давлат мадҳияси янграганда, бутун халқ ўз спортчилари билан фахрланишини таъкидлади.

Ёшларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида 2027 йилдан бошлаб Президент олимпиадаси ғолиб ва совриндорларига бериладиган пул мукофотлари 2,5 бараварга оширилади.

Мукофот миқдори қуйидагича бўлади:

биринчи ўрин учун — 25 млн сўм;

иккинчи ўрин учун — 12 млн сўм;

учинчи ўрин учун — 6 млн сўм.

Бундан ташқари, Президент олимпиадаси ғолиби бўлган ва Ўзбекистоннинг янги рекордини ўрнатган мактаб битирувчилари олий таълим муассасаларининг спорт йўналишларига кириш имтиҳонларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.