Сиёсат

Президент Марко Рубио ва Сержио Горни мукофотлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Марко Рубио ва АҚШ Президентининг Жанубий

Президент Марко Рубио ва Сержио Горни мукофотлади

Марко Рубио «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди. Унинг Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси эътироф этилди. Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг халқаро ташаббусларини илгари суриш, икки мамлакат халқлари ўртасидаги ишонч ва дўстликни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари алоҳида таъкидланди.

Сержио Гор эса Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда стратегик шерикликни кенгайтиришга қўшган ҳиссаси учун «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Унинг сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, икки томонлама келишувларни амалга ошириш, америкалик сармоядорларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари, шунингдек, Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдаги хизматлари эътироф этилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.