Президент фармони билан 264 киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Президент фармони билан 264 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди
Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида 264 нафар шахсни Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали хабар берди.
“2000-йилда кўчиб келганман. Кўп йиллар давомида Тожикистонга бора олмадим. Онам вафот этганида уни сўнгги йўлга кузата олмадим”, дейди телеканал лавҳасида Хурсаной Жумабоева. У Тожикистонда туғилгани ва 26 йилдан буён Тошкент вилоятида яшаб келаётганини айтди.
Робия Қаҳҳорова эса фуқароликни 40 йил кутганини маълум қилди.
“Фуқаролигинг бўлмаса, жуда қийин. Ўн йил давомида ъ4-формаъ билан юрдик… Фуқаролик берилишини айтишди. Кечқурун ишдан келсам, жияним югуриб келиб: ъАмаки, янгилик боръ, деди. Хурсандлигимдан қичқириб юбордим”, дейди Отабек Расулов.
Қайд этилишича, фуқароликка қабул қилинган 264 кишининг 90 нафари Сурхондарё вилоятида истиқомат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин 1991–2007-йиллар оралиғида 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилган. 2007–2016-йиллар давомида эса фуқароликка қабул қилиш ҳолатлари қайд этилмаган.
2016-йилдан бошлаб эса қарийб 26 минг киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди. Фуқароликни тан олиш институтининг жорий этилиши натижасида эса 60 мингдан ортиқ шахс Ўзбекистон фуқароси деб тан олинди.

