Маҳаллий

Президент асаларичи Бахтияр Жубаевни “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

Президент асаларичи Бахтияр Жубаевни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида президент билан учрашиб, “Фидойи асаларичи” кўкрак нишонини таъсис этиш бўйича таклиф билдирган Нукус туманидаги асаларичилик хўжалиги раҳбари Бахтияр Жубаев “Дўстлик” орденига сазовор бўлди.

Қайд этилишича, у ўзининг изланувчанлиги ва ишбилармонлиги билан мамлакатда асаларичиликни ривожлантириш, соҳада истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётгани учун мукофотланган.

Шунингдек, Жубаев кооперация асосида фаолиятини кенгайтириб, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш борасида алоҳида ташаббускорлик кўрсатаётгани ҳам алоҳида таъкидланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.