Маҳаллий

Президент Андижонда янги қувватларни ишга туширади

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига икки кунлик ташриф буюради. Сафар давомида қатор янги қувватларни ишга тушириш, истиқболли лойиҳалар қурилишини бошлаш ва вилоятни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Президент Андижонда янги қувватларни ишга туширади

Ташриф дастуридан ҳудуднинг саноат ва инвестиция салоҳияти, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ҳамда бошқа йўналишлардаги лойиҳалар билан танишиш ҳам ўрин олган.

Давлат раҳбари маҳаллаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини ҳам кўздан кечиради. Шунингдек, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва истиқболли лойиҳалар қурилишига старт бериш режалаштирилган.

Сафар доирасида Андижон вилоятини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган йиғилиш ҳам бўлиб ўтади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.