Иқтисодиёт

Портлаш, ёнғин ва газ сизиши: қайси ҳолатлар саноат аварияси ҳисобланади?

Ўзбекистонда кимё, нефт-кимё ва нефт-газни қайта ишлаш саноатининг хавфли обьектларида содир бўладиган авария ва нохуш ҳодисаларни таснифлаш мезонлари белгиланмоқда. Янги услубий тавсиялар лойиҳасида портлаш, ёнғин, хавфли моддаларнинг сизиб чиқиши, ускуналарнинг бузилиши ва бошқа ҳолатларни авария ёки нохуш ҳодиса сифатида баҳолаш тартиби назарда тутилган.

Портлаш, ёнғин ва газ сизиши: қайси ҳолатлар саноат аварияси ҳисобланади?

Кимё, нефт-кимё ҳамда нефт-газни қайта ишлаш саноатидаги хавфли ишлаб чиқариш обьектларида юз берадиган авариялар ва нохуш ҳодисаларни таснифлаш бўйича услубий тавсиялар лойиҳаси тайёрланди.

Ҳужжатнинг асосий вазифаси авария ва нохуш ҳодисаларни бир-биридан ажратиш мезонларини белгилаш, шунингдек амалдаги норматив-техник ҳужжатлардаги атама ва талабларни қонунчиликка мослаштиришдан иборат.

Лойиҳа кимё, нефт-кимё, нефт ва газни қайта ишлаш саноатининг хавфли ишлаб чиқариш обьектларига, шунингдек бошқа саноат тармоқларидаги портлаш, ёнғин ва зарарли кимёвий обьектлардан фойдаланувчи корхона ҳамда ташкилотларга татбиқ этилиши кўзда тутилган.

Ҳужжатда амалдаги қонунчиликка таянган ҳолда, авария иншоотлар ёки хавфли ишлаб чиқариш обьектларида ишлатиладиган техник қурилмаларнинг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ёки хавфли моддаларнинг ажралиб чиқиши сифатида таърифланган.

Нохуш ҳодиса эса техник қурилманинг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технологик жараён режимидан четга чиқиш, шунингдек саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ва норматив-техник ҳужжатлар талабларининг бузилишини англатади.

Кимё, нефт-кимё ва нефт-газни қайта ишлаш саноатида портлашлар, ёнғинлар, хавфли моддаларнинг чиқиши, шунингдек иншоотлар, техник қурилмалар ёки уларнинг элементлари бузилиши авариялар сирасига киритилади.

Лойиҳага кўра, чанг-газ-ҳаво аралашмасининг алангаланиб портлаши авария деб таснифланади. Бундай ҳолат технологик тизимда, ишлаб чиқариш биносида ёки очиқ майдонда юз бериши мумкин.

Технологик жараён параметрларининг белгиланган меъёрлардан четга чиқиши натижасида аппарат ёки технологик тизим ичидаги реаксион муҳитнинг портлаши ҳам авария ҳисобланади.

Шунингдек, ёнғин ва портлаш хавфи бўлган моддаларнинг тўкилиши билан боғлиқ, моддий зарар етказадиган ёки одамлар ҳаёти ва соғлиғи, жамият манфаатлари ҳамда атроф-муҳитга зарар келтирадиган назорациз ёниш ҳолатлари ҳам ушбу тоифага киритилади.

Кимёвий хавфли, портловчи ва ёнувчи моддаларнинг чиқиши ёки оқиб кетиши ҳам авария сифатида баҳоланиши мумкин.

Бундан ташқари, портлаш ёки ёнғин билан боғлиқ бўлмаган ҳолда технологик асбоб-ускуналар ва қувурлар, бинолар ва иншоотларнинг тўлиқ ёки қисман бузилиши ҳам авариялар таснифига киритилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.