Полшада трамвай ҳайдаш бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтди

Полшада трамвай бошқариш бўйича Европа чемпионати ўтказилди
Варшавада трамвай бошқариш маҳорати бўйича ХИИ Европа чемпионати — Трам-ЭМ бўлиб ўтди. Унда Европанинг турли шаҳарларидан ҳамда Австралиянинг Мелбурн шаҳридан келган 26 та жамоа қатнашди.
Чемпионат Варшавадаги Маршалковская кўчасида, Маданият ва фан саройи яқинида ташкил этилди. Тадбир Жамоат транспорти куни муносабати билан ўтказилиб, Полша пойтахтидаги трамвай тармоғининг 160 йиллигига бағишланди.
Ҳайдовчилар кўп тонналик трамвайларни бошқаришда аниқлик, тезлик ва тормозлаш маҳорати бўйича беллашди. Ҳар бир жамоа икки кишидан — бир аёл ва бир эркак ҳайдовчидан иборат эди.
Энг қизиқарли топшириқлардан бири “трамвай боулинги” бўлди: унда ҳайдовчилар трамвай билан катта коптокни юмалатиб, олдинга қўйилган улкан кеглларни уриб йиқитди.
Бундан ташқари, трамвайларга сув тўлдирилган идишлар қўйилиб, ҳайдовчиларнинг уларни қанчалик равон бошқариши синовдан ўтказилди. Яна бир шартда эса спидометр ёпиб қўйилди ва ҳайдовчилар тезликни унга қарамасдан назорат қилиши керак бўлди.
Мусобақада Прага жамоаси ғолиб бўлди.

