Маҳаллий

Поликлиника мудири ўринбосари 1 500 доллар билан ушланди

Навоий вилоятида тиббиёт муассасаси мансабдори фуқарони ҳамшира лавозимига ишга жойлаштириб бериш эвазига 1 500 доллар олган вақтда ушлангани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Поликлиника мудири ўринбосари 1 500 доллар пора билан қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурота тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Ғозғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси Марказий поликлиникаси мудири ўринбосари Ф.Т. фуқаро О.A.ni шаҳар тиббиёт бирлашмасига ҳамшира лавозимига ишга киритишни ваъда қилган.

У ушбу хизмати эвазига 1 500 АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида Ф.Т. сўралган пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.