Покистоннинг Афғонистон билан чегарасида портлаш юз берди: 12 киши ҳалок бўлди (видео)

Покистоннинг Афғонистон билан чегарасида портлаш содир бўлди: 12 киши ҳалок бўлди (видео)
26-сентябр куни Покистон шимоли-ғарбидаги Дера Исмоил Хон туманида кучли портлаш юз берди.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида тўққиз нафар эркак, икки нафар аёл ва бир нафар бола бор.
Дера Исмоил Хон тумани Афғонистон билан чегарадош Хайбер-Пахтунхва вилоятида жойлашган. Бу ҳудудда жангарилар ҳужумлари тез-тез кузатилади. Улар одатда полиция ва хавфсизлик кучларини нишонга олади.
Полиция ҳамда Рессуе 1122 хизмати вакилларининг айтишича, номаълум портловчи моддалар юкланган трактор тиркамаси назорат пунктига бориб урилган. Туман полиция бошлиғи Зиёвуддин Аҳмад бу худкушлик портлаши эканини тасдиқлади. Расмийлар ҳужум ортида “Таҳрики Толибон Покистан” гуруҳи турганини билдирди.
Портлаш назорат пунктининг катта қисмини вайрон қилган ва унинг ёнидаги бир уйни ер билан яксон қилган. Маҳаллий расмийлар ҳамда аҳолининг сўзларига кўра, портлаш шу қадар кучли бўлганки, у узоқ масофалардан ҳам эшитилган. Портлашдан кейин ҳудудда кучли отишма товушлари ҳам эшитилган.
Сентябр ойида бу туманда хавфсизликка оид кўплаб ҳодисалар, жумладан, “Таҳрики Толибон Полкистон” иштирокидаги ҳужумлар давом этмоқда. Покистон 24-сентябр куни Афғонистондаги дронларни учириш ва сақлаш учун мўлжалланган 10 та нишонга ҳаво ҳужумларини амалга оширганди. Расмийлар буни 23-сентябр куни Афғонистон ҳудудидан дронлар учирилгани ва бу Покистон суверенитетини бузганини билан изоҳлаган.

