Пиşлоқ, ёгурт ва қаймоқ: айрим маҳсулотларга божсиз режимни узайтирмаслик таклифи танқидга уçради
2026-йил охирида 56 турдаги истеъмол товарлари импортидаги божсиз режим муддати тугайди. Ҳукумат уларнинг аксарияти уçун нол ставкани яна бир йилга узайтириş, пиşлоқ, ёгурт, қаймоқ, şоколад каби қатор маҳсулотларга эса имтиёзни узайтирмасликни таклиф қилмоқда. Тадбиркорликни қöллаş бöйиçа жамоатçилик кенгаşи аъзолари товарларга бож солиş нархларни оşириşи ва аҳолига юк бöлиşини таъкидлади.

Пиşлоқ, ёгурт ва қаймоқ: айрим маҳсулотларга божсиз режимни узайтирмаслик таклифи танқидга учради
27-октабр куни Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши йиғилишида айрим озиқ-овқат маҳсулотлари импортига бож солишни назарда тутувчи президент қарори лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ҳозирда кўплаб турдаги озиқ-овқат ва истеъмол маҳсулотлари импорти вақтинча бождан озод қилинган, бу имтиёз муддати 2027-йил 1-январгача белгиланган. Таклиф этилган қарор лойиҳаси билан аксар маҳсулотлар учун божсиз тартибни узайтириш назарда тутилмоқда, бироқ 9 турдаги маҳсулот бўйича имтиёз муддатини ўзгартиришсиз қолдириш таклиф этилган.
Лойиҳани тақдим этган Ташқи савдо вазирлиги масъули Сарвар Хўжаевга кўра, амалдаги ҳужжатлар билан 56 турдаги истеъмол товарлари импортига божхона божининг нол ставкаси қўлланмоқда. Лойиҳада 45 турдаги маҳсулот учун имтиёзни тўлиқ, иккита товар позицияси бўйича эса қисман сақлаган ҳолда, нол ставкани қўллаш муддатини 2028-йил 1-январгача узайтириш кўзда тутилган.
Қуйидаги тўққиз турдаги маҳсулотга эса амалдаги имтиёз муддати тугаганидан кейин уни давом эттириш назарда тутилмаган: қуюлтирилган сут ва қаймоқ; ёгурт; пишлоқ ва творог; олма, нок ва беҳи; шакарли қандолат маҳсулотлари; шоколад; макарон; минерал ва газланган сувлар; алкоголсиз ичимликлар.
Шу тариқа, бу маҳсулотлар импортига божларни 2027-йил 1-январдан тиклаш таклиф этиляпти.

