Сиёсат

Пентагон НАТО 3.0 консепсиясини илгари сурмоқда

АҚШ Мудофаа вазирлиги Европада жойлаштирилган америкалик ҳарбийлар сони ва вазифаларини қайта баҳолаш жараёнини бошлади. Вашингтон бу орқали НАТОда Европа давлатларининг ўз мудофааси учун масъулиятини ошириш ва алянсни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Пентагон НАТО 3.0 г'оясини илгари сурмоқда

АҚШ Мудофаа вазирлиги Европадаги Америка ҳарбий контингентини жойлаштириш масаласини расман қайта ко'риб чиқишга киришди. Бу жараён Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетнинг июн ойида Брюсселда бо'либ о'тган НАТО мудофаа вазирлари йиг'илишида э'лон қилган режалари доирасида амалга оширилмоқда.

Пентагон раҳбарининг сиёсий масалалар бо'йича о'ринбосари Элбриж Колбининг та'кидлашича, ушбу таҳлилнинг асосий мақсади Европа давлатлари о'зининг ан'анавий қурол-ярог'лари орқали қит'а хавфсизлиги учун асосий мас'улиятни о'з зиммасига оладиган янги моделни яратишдан иборат.

Унинг со'зларига ко'ра, бу ёндашув НАТОни "НАТО 3.0" деб номланган янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда. Янги консепсия алянснинг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш билан бирга, АҚШга бир вақтнинг о'зида турли минтақалардаги хавфсизлик вазифаларини бажариш имкониятини бериши лозим.

Колби қайта ко'риб чиқиш жараёни АҚШнинг 2025-йилги Миллий хавфсизлик стратегияси ва 2026-йилги Миллий мудофаа стратегиясига асосланишини ма'лум қилди. Унинг айтишича, Пентагон геосиёсий вазият ва ҳарбий таҳлилларга таяниб, бир нечта эҳтимолий ссенарийларни ишлаб чиқади.

Со'нгги йилларда АҚШ президенти Доналд Трамп ва мудофаа вазири Пит Ҳегсет НАТОнинг Европа а'золарини мудофаа харажатларини оширишга чақириб келмоқда. Улар ко'п маротаба Европа давлатлари хавфсизлик масаласида АҚШга ортиқча таяниб қолганини танқид қилган.

2025-йил июн ойида Гаагада бо'либ о'тган НАТО саммитида а'зо давлатлар 2035-йилга қадар мудофаа харажатларини ЯИМнинг камида 3,5 фоизига етказиш, шунингдек, мудофаа билан бог'лиқ қо'шимча эҳтиёжлар учун яна 1,5 фоиз маблаг' ажратишга келишиб олган эди. Бу аввалги 2 фоизлик мақсадли ко'рсаткичдан анча юқори ҳисобланади.

Шунингдек, НАТОнинг Европадаги Бирлашган қуролли кучлари қо'мондони, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Алексус Гринкевич ҳам Европа давлатлари о'з ҳарбий имкониятларини ошириши билан узоқ муддатли истиқболда АҚШ қо'шинларининг бир қисми дунёнинг бошқа минтақаларига ко'чирилиши мумкинлигини билдирган.