Пенсияни кўпайтириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди
У мазкур ваъда эвазига фуқародан 15 млн сўм олган.

Пенсияни кўпайтириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди
Хоразм вилоятида пулни қайтариб берган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда Урганч шаҳар “Жамбул” маҳалласининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Б.Х. фуқаро Sh.Yu.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали унинг турмуш ўртоғи З.K.ning ёшга доир пенсия миқдорини кўпайтириб бериши эвазига 15 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган. Сўнгра шу пулдан 14,9 сўмини Sh.Yu.га қайтариб берган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

