Сиёсат

Пенсия ёшини оширмаслик бўйича фикрлар инобатга олинадими? Масъуллар изоҳ беришди

Пенсия тизимини такомиллаштириш бўйича лойиҳа юзасидан аҳолининг фикрлари расмийлар иштирокидаги матбуот анжуманида муҳокама қилинди. Ҳужжат бўйича билдирилган таклифлар ўрганилиши, инобатга олинадиган фикрлар лойиҳа матнида акс этиши, рад этилганлари бўйича эса асослантирилган жавоб берилиши айтилди.

**Пенсия ёшини оширмаслик ҳақидаги фикрлар ҳисобга олинадими? Масъуллар жавоб берди**

25 сентабр куни Пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф этилаётган ислоҳотларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вакиллари қатнашди.

Тадбирда **Kun.uz** мухбири пенсия ислоҳоти бўйича жамоатчилик муҳокамасининг қисқа муддатга белгилангани, лойиҳа юзасидан билдирилаётган қарши фикрлар ҳамда пенсияни ҳисоблашда иш ҳақининг 20 йиллик даврини инобатга олиш таклифига доир саволлар берди.

### Лойиҳа нега камида 15 кун муҳокамада бўлади?

Пенсия ислоҳоти лойиҳаси 15 сентабр куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Муҳокама 30 сентабрда якунланиши белгиланган.

Савол-жавоб жараёнида лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасида нега айнан 15 кун туриши, пенсия тизимидаги ўзгаришлар миллионлаб фуқароларнинг манфаатларига дахлдор экани сабабли муҳокама муддатини узайтириш мумкинми ёки йўқлиги сўралди.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Норматив базани такомиллаштириш бўлими бошлиғи Нозимжон Жўраевнинг айтишича, қонунчилик лойиҳаларни жамоатчилик муҳокамасида камида 15 кун сақлашни белгилайди. Шу билан бирга, лойиҳа 15 кундан кўпроқ вақт муҳокамада туришига ҳам ҳеч қандай чеклов йўқ.

“Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонунига асосан, лойиҳа жамоатчилик муҳокамасида камида 15 кун туриши белгиланган. Шунинг учун ҳозир 15 кун туради, деб айтиляпти. Лекин бу лойиҳа 15 кундан ортиқ вақт ҳам туриши мумкин. Фикр-мулоҳазаларни кўпроқ жамлаш мақсадида муҳокама муддатини узайтириш мумкин, бунга чеклов йўқ. Биз ҳозир қонунчиликда белгиланган энг қисқа муддатни назарда тутяпмиз”, - деди Нозимжон Жўраев.

### Қарши фикрлар ҳам лойиҳа тақдирига таъсир қилиши мумкин

Жамоатчилик муҳокамаси давомида лойиҳа юзасидан 1700 дан ортиқ фикр билдирилгани, уларнинг салмоқли қисми пенсия ёшини оширишга қарши экани таъкидланди.

Мутасаддидан фуқароларнинг, хусусан, пенсия ёшини оширмаслик бўйича билдираётган таклифлари якуний ҳужжатда инобатга олинадими, деб сўралди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.