Педофилнинг белгилари: Уни олдиндан таниш мумкинми?
Педофилия билан боғлиқ ҳар бир жиноятдан кейин жамият ларзага келади. Жабрланган боланинг тақдири, руҳияти ва келажаги ҳақида гапирамиз, жиноятчи жазоланишини талаб қиламиз. Аммо жиноят содир бўлишидан олдин болани ҳимоя қилиш, хавфни пайқаш ва унинг олдини олиш ҳақида қанчалик ўйлаймиз? Педофил ким? Уни қандай таниб оламиз? Kun.uz клиник психологлар билан шу мавзу атрофида суҳбатлашдик

Педофилнинг белгилари: Уни олдиндан таниш мумкинми?
Педофилик мойилликни олдиндан аниқлаш мумкинми? Бундай инсонни ташқи кўриниши ёки хулқидан таниб олиш мумкинми? Болалар билан ишлайдиган одамларни қандай текшириш керак? Энг муҳими, болани хавфдан ҳимоя қилиш учун унга нимани ўргатиш лозим?
**Педофиллар болалар кўп жойни танлашади**
Элчин Толибовнинг таъкидлашича, педофилия халқаро касалликлар классификациясида мавжуд бўлган ҳолатлардан бири ҳисобланади. Педофилия ҳар доим ҳам очиқ-ошкора намоён бўлавермайди. Шу сабабли, инсонда бундай мойиллик бор-йўқлигини ташқи хулқ-атворга қараб аниқлаш осон эмас. Америка Психиатрлар Ассоциациясининг руҳий касалликлар диагностикаси ва статистикаси қўлланмасида педофилияга хос диагностик мезонлар белгиланган. Унда шахснинг ёши, бола билан ёш фарқи ва бошқа омиллар ҳисобга олинади. Бундай ҳолатни баҳолашда муайян вақт давомида кузатиладиган мойиллик ва хулқ-атвор ҳам инобатга олинади.
«Аслида педофилизмга мойил бўлган шахслар биринчи навбатда ўзини ўша муҳитга кўпроқ топишга ҳаракат қилишади. Масалан болалар бор бўлган зоналар: мактаб, боғча, болалар кўп бўлган муҳитлар топишга ҳаракат қилишади ва айнан ўша ерга кўпроқ фаолият юритишга мойил бўлишади. Биринчи бир мезонлардан бири ҳисобланади. Ва айнан қўшимча сифатида айтишимиз мумкин педофилизмга мойил бўлган инсонлар кўпинча ўша алдамчиликка мойил, ёки бўлмасам айнан бошқа хулқ-атвор бузилишлари билан кўпинча биргаликда келади.
Ҳозирги пайтгача айнан ўша олимлар, тадқиқотлар педофилизмни аниқ бир сабабларини очиқлаб бериш олмаган. Турли хилдаги тахминлар бор. Айнан ҳаттоки шунақа бир назария ҳам борки ўзи ёшлигида жинсий зўравонликка учраган инсонларда педофилизмга мойилликка хавфи юқорироқ бўлиши ҳақидаги тадқиқотлар ҳам мавжуд ҳисобланади. Биринчи навбатда буни инобатга олишимиз керак. Иккинчидан бу ҳаддан ташқари ўша зўравонлик муҳитида яшаш. Бу жинсий бўлиши мумкин, жисмоний зўравонлик бўлиши мумкин. Мана шу зўравонлик муҳитида яшаш ҳам инсонни айнан болаларга нисбатан нима қилиши мумкин ўша педофилизмга мойилликни кучайтириши мумкин» дейди у.
**«Боғча ва мактабга ишга қабул қилинаётган мутахассислар учун психодиагностика керак»**
Гули Тўраеванинг фикрича, болалар билан ишлайдиган муассасаларда хавфнинг олдини олиш учун ишга қабул қилиш жараёнига чуқур клиник-психологик баҳолашни киритиш масаласи кўриб чиқилиши керак.

