Педофилни таниш учун мутахассис кўрсатмалари. Улар қаерда бўлади?
Педофилияга мойил бўлган айрим шахслар болалар кўп бўлган муҳитда бўлишга интилади. Уларда алдамчиликка мойил ёки бошқа хулқ-атвор бузилишлари кузатилади. Болалигида жинсий ёки жисмоний зўравонликка учраганлар ҳам педофилияга мойил бўлади.

Педофилни аниқлаш бўйича мутахассис тавсиялари. Улар қаерда бўлади?
Клиник психолог Элчин Толибов педофилияга мойил бўлган шахсларнинг белгилари ҳақида сўз юритди. Унинг айтишича, педофилияга мойил айрим шахслар мактаб, боғча ва болалар кўп бўладиган бошқа муҳитларда бўлишга интилишади.
«Аслида педофилизмга мойил бўлган шахслар биринчи навбатда ўзини ўша муҳитда кўпроқ топишга ҳаракат қилишади. Масалан болалар бор бўлган зоналар: мактаб, боғча, болалар кўп бўлган муҳитлар топишга ҳаракат қилишади ва айнан ўша ерга кўпроқ фаолият юритишга мойил бўлишади. Биринчи мезонлардан бири ҳисобланади. Ва айнан қўшимча сифатида айтишимиз мумкин педофилизмга мойил бўлган инсонлар кўпинча ўша алдамчиликка мойил, ёки бўлмасам айнан бошқа хулқ-атвор бузилишлари билан кўпинча биргаликда келади.
Ҳозирги пайтгача айнан ўша олимлар, тадқиқотлар педофилизмнинг аниқ бир сабабларини очиқлаб бериш олмаган. Турли хилдаги тахминлар бор. Айнан ҳаттоки шунақа бир назария ҳам борки ўзи ёшлигида жинсий зўравонликка учраган инсонларда педофилизмга мойиллик хавфи юқорироқ бўлиши ҳақидаги тадқиқотлар ҳам мавжуд ҳисобланади. Биринчи навбатда буни инобатга олишимиз керак. Иккинчидан бу ҳаддан ташқари ўша зўравонлик муҳитида яшаш. Бу жинсий бўлиши мумкин, жисмоний зўравонлик бўлиши мумкин. Мана шу зўравонлик муҳитида яшаш ҳам инсонни айнан болаларга нисбатан ўша педофилизмга мойилликни кучайтириши мумкин.
«Зўравонлик хулқ-атвор бузилиши билан боғлиқми ёки педофилиями - биринчи навбатда, шуни ажратиб олишимиз керак. Масалан, айрим ҳолларда инсон алкогол ёки наркотик моддалар таъсирида ҳам бундай хатти-ҳаракатга йўл қўйиши мумкин. Бу ҳолатларни ҳам бир-биридан фарқлаш лозим, чунки улар алоҳида-алоҳида диагнозлар ва ташхис мезонларига эга», - дейди клиник психолог.

