Маҳаллий

Педагог ва ўқувчилар ҳар йили психологик диагностикадан ўтади

Президент қарорига кўра, таълим ташкилотларида педагог ва ўқувчилар ҳар йили психологик диагностикадан ўтади. Натижалар эса

Педагог ва ўқувчилар ҳар йили психологик диагностикадан ўтади

Президентнинг 2026-йил 19-октябрдаги ПҚ–379-сонли қарори билан узлуксиз таълим тизимида психологик хизмат соҳасини илмий асосда ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Қарорга кўра, барча таълим ташкилотларининг педагоглари, тарбиячилари, ўқувчилари, тарбияланувчилари ва талабалари ҳар ўқув йилида камида бир марта мақсадли психологик диагностикадан ўтказилади.

Тизимни жорий этиш икки босқичда амалга оширилади. 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида, 2027/2028-ўқув йилидан эса ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида диагностика йўлга қўйилади.

Психологик диагностика Психология илмий-тадқиқот институти томонидан махсус электрон платформада юритилади. Унда шахсга доир маълумотлар ҳамда диагностика натижасида аниқланган маълумотларнинг сир сақланиши таъминланади.

Натижалар сунъий интеллект технологиялари ёрдамида таҳлил қилиниб, педагог ва ўқувчилар уч гуруҳга ажратилади: «психологик барқарор», «психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож» ва «фаол психологик қўллаб-қувватлаш зарур».

Биринчи гуруҳга киритилганлар психологик барқарор деб баҳоланади. Иккинчи гуруҳга таълим ташкилотининг психологи, учинчи гуруҳга эса тегишли ҳудуд бўйича ментор психолог бириктирилади.

Каскадли малака ошириш курсларига ўқитувчи сифатида жалб қилинган психологларга курс даврида асосий иш жойидаги лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида устама берилади.

Ўқув йили давомида психологик барқарорликни таъминлашда юқори натижаларга эришган 150 нафар ментор психолог меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баравари миқдорида бир марталик моддий рағбатлантирилади. Таълим ташкилотларининг психологик хизмат ходимлари ҳар беш йилда камида бир марта малака ошириши шарт этиб белгиланди.

Шунингдек, Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг Психология ўқув-илмий маркази негизида Психология илмий-тадқиқот институти ташкил этилади ва у Таълим ва илм-фан вазирлиги бўйсунувига ўтказилади.

2027-йил 1-январдан институтда Рақамли психология ва сунъий интеллект, Таълим психологияси ва психологик хизмат, Психологик саломатлик ва профилактика лабораториялари фаолияти йўлга қўйилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.