Спорт

“Пахтакор” — “Сурхон” ўйинида ишлаган Равшан Абдувоҳидов мавсум охиригача ВАР ҳакамлигидан четлатилди

Равшан Абдувоҳидов "Пахтакор" — "Сурхон" ўйинидаги иши туфайли мавсум охиригача ВАР ҳакамлигидан четлатилди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 18-турида бўлиб ўтган "Пахтакор" — "Сурхон" учрашувида юзага келган мунозарали ҳолат бўйича Футбол ҳакамлари марказининг эксперт ҳакамлар гуруҳи ўз хулосасини эълон қилди. Бу ҳақда ЎзФҲМ матбуот хизмати маълум қилди.

Тошкентда бўлиб ўтган ўйин 0:0 ҳисобида якунланган эди. Учрашувнинг 90+4-дақиқасида "Пахтакор" гол урган. Ушбу вазият видео ассистент рефери (ВАР) томонидан кўриб чиқилган. Шундан сўнг бош ҳакам ВАР тавсиясига асосланиб, голни бекор қилган.

ЎзФҲМ Эксперт ҳакамлар гуруҳи мазкур вазиятни ўрганиб чиқиб, мутахассислар хулосасига кўра, ВАР ҳаками Равшан Абдувоҳидов протокол талабларини бузганини аниқлади.

Экспертларнинг фикрича, Абдувоҳидов бош ҳакамни вазиятни махсус монитор орқали қайта кўриб чиқишга чақириши лозим эди. Бироқ ВАР ҳаками бундай қилмаган. Натижада бош ҳакам вазиятни ўзи қайта кўриб чиқмасдан, унинг тавсияси асосида голни бекор қилган.

Шу сабабли Равшан Абдувоҳидов мавсум якунига қадар ВАР ҳаками сифатида фаолият юритиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

"Равшан Абдувоҳидов ВАР протоколи талабларини бузгани инобатга олиниб, мавсум якунига қадар ВАР ҳакамлигидан четлатилди", дейилади хабарда.

Маълумот учун, "Пахтакор" — "Сурхон" учрашувида бош ҳакам вазифасини Жасур Мухторов бажарган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.