«Пахтакор» Роналдусиз келган «Ан-Наср»га йирик ҳисобда ютқазди
Тоşкент клуби Элит ОÇЛ доирасида Саудия Арабистони çемпионати вакилига жиддий қарşилик кöрсата олмади ва 2:6 ҳисобида маğлуб бöлди. «Ан-Наср» öйинга асосий юлдузлари - Криşтиану Роналду ва Кингсли Комансиз келган эди.

«Пахтакор» Роналдусиз келган «Ан-Наср»га йирик ҳисобда ютқазди
Ўзбекистон вице-чемпиони «Пахтакор» Элит Осиё Чемпионлар Лигаси асосий босқичи 4-турида йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
Тошкентликлар 2-ноябр куни ўз майдонида Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубига қарши ўйнади ва 2:6 ҳисобида ютқазди.
Меҳмонлар Тошкентга ҳужумчи Криштиану Роналду ва ҳужумкор футболчи Кингсли Комансиз келган бўлса-да, «Пахтакор» стадионини тўлдирган мухлислар Садио Мане, Жоау Фелиш, Самуел Коşта, Иниго Мартинес ва бошқа юлдузларнинг ўйинига гувоҳ бўлди.
Тошкент клуби ушбу мағлубиятдан кейин 2 очко билан жадвалда 12-ўринда бормоқда. «Ан-Наср» 6 очко билан 4-ўринга кўтарилди.
«Пахтакор» Элит ОЧЛ доирасида навбатдаги ўйинни 23-ноябр куни сафарда Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клубига қарши ўтказади.
ПАХТАКОР (Ўзбекистон) - АН-НАСР (Саудия Арабистони) 2:6
Голлар: Фламарион (36), Достонбек Ҳамдамов (75) - Абдуллоҳ Ал-Ҳамдан (15), Жоау Фелиш (17, 32), Абдуллоҳ Ал-Амрий (53), Абдулраҳмон Ғариб (62), Анжело (79)
Бош ҳакам: Александер Кинг (Австралия)
«Пахтакор»: Владимир Назаров, Заид Таҳсин, Акмал Мозговой, Башар Ресан (Достонбек Ҳамдамов 60), Муҳаммадбобур Каримов, Абдурауф Бöриев, Сардор Собирхўжаев (Иброҳим Ибрагимов 60), Шерзод Насруллаев, Фламарион, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Стефан Çинеду.
Бош мураббий: Эмилиан Карас (Молдова)
«Ан-Наср»: Бенту, Абдуллоҳ Ал-Амрий, Абдуллоҳ Ал-Ҳамдан, Садио Мане, Самуел Коşта, Наваф Бу Ваşл (Уакан Ҳолид 67), Анжело, Яҳё Айман (Абдулраҳмон Ғариб 46), Иниго Мартинес, Авад Муҳсин Аман, Жоау Фелиш (Абдуллоҳ Ал-Ҳайбарий 67).
Бош мураббий: Анге Постекоглу (Австралия)
Огоҳлантиришлар: Муҳаммадбобур Каримов (32), Шерзод Насруллаев (57)

