Спорт

“Пахтакор” ўз ҳимоячисини Франсия клубига сотмади (фото)

“Пахтакор” ўз ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидовни Франсия клубига сотишдан бош тортди.

Championat.asia нашрининг хабар беришича, Франсиянинг “Брест” клуби “Пахтакор” ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидовни ўз таркибига жалб этиш ниятида бўлган. Бироқ Тошкент клуби футболчини сотишга рози бўлмаган.

Маълумотларга кўра, франсуз жамоаси ҳимоячини бир йил муддатга ижарага олишни, кейинчалик эса уни тўлиқ сотиб олишни таклиф қилган. Аммо “Пахтакор” раҳбарияти ва мураббийлар штаби футболчининг хорижга кетишига қарши бўлиб, ушбу таклифни рад этган.

Агар бу келишув амалга ошганида, Ўзбекистон чемпионатидан Европанинг кучли бешлик лигаларидан бирига тўғридан-тўғри амалга оширилган илк тарихий трансфер бўлар эди.

Қайд этиш жоизки, Абдумажидов “Пахтакор” клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2023-йилдан буён “шерлар”нинг асосий жамоасида ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда футболчи клуб сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган. Унинг Тошкент клуби билан шартномаси 2027-йил охиригача давом этади. Трансфермаркт портали Муҳаммадрасулнинг бозор қийматини 600 минг евро деб баҳолаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.