Маҳаллий

Пахтачидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Пахтачида содир бўлган ЙТҲда икки нафар киши ҳаётдан кўз юмди

2026-йил 9-октябр куни соат 13:00 лар атрофида Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани, «Миркан» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К-560 автомобил йўлининг 14-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Маълумотларга кўра, «Собалт» ҳайдовчиси йўлнинг ўнг томонидан кутилмаганда чиқиб қолган велосипедчини уриб юбормаслик учун рулни чап томонга бурган. Натижада у бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган электроскутер билан тўқнашган.

Воқеа оқибатида скутердаги йўловчилардан бири ҳодиса жойида вафот этган. Шифохонага олиб борилган яна бир йўловчининг ҳам ҳаётини шифокорлар сақлаб қола олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.