Маҳаллий

Пахта етиштирувчи фермер ва кластерларга субсидия берилади

Пахта етиштирувчи фермер ва кластерларга субсидия ажратилади

Ташқи бозорда пахтага талаб пасайиб, экспортдаги логистика харажатлари ортиб бораётган бир пайтда фермерлар, кластерлар ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чоралари эълон қилинди.

Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни харид қилган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади. Ўз ерида пахта етиштирган кластерлар эса ҳар гектар учун 1,5 млн сўмдан субсидия олади.

Масъулларга тайёр маҳсулот экспортчиларининг хорижий валютадаги кредитлари бўйича фоизларнинг 5 фоиздан, миллий валютадаги кредитлар бўйича эса 14 фоиздан ошган қисмини уч йил давомида компенсация қилиш юзасидан ҳисоб-китобларни киритиш топширилди.

Шунингдек, маркетплейслар орқали сотилган маҳсулот қийматининг 3 фоизини қайтариш масаласи бўйича таклифлар тайёрланади.

Кўп иш ўрни яратаётган саноат корхоналари учун ҳам янги рағбатлантириш чоралари белгиланди.

Камида 1 минг нафар ищиси бор корхоналарда ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда иш жойига олиб келиш ва олиб кетиш учун кетадиган транспорт харажатларининг 50 фоизи қопланади.

Бундай корхоналарда камида беш йил ишлаган ходимларнинг фарзандлари контракт тўлови билан таъминланади.

Иш ўринлари сони 1 мингга яқинлашаётган корхоналар учун ҳам алоҳида грантлар ажратилади. Шу йўналишда Андижоннинг ўзига 20 млн доллар берилади.

Масъулларга бир ойда кўп иш ўрни яратадиган корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.