Маҳаллий

«Пахта» филми «Евросиё кўприги» фестивали бош совринини қўлга киритди

Рашид Маликов айни пайтда Контент маркази билан ҳамкорликда 2027-йил 4–5-феврал кунлари Тошкентда илк бор ўтказиладиган

«Пахта» филми «Евросиё кўприги» фестивали бош совринига сазовор бўлди

Режиссёр Рашид Маликов суратга олган «Пахта» филми Х халқаро «Евросиё кўприги» кинофестивалида энг яхши бадиий филм деб эътироф этилди. Москвада 5–9-октябр кунлари бўлиб ўтган юбилей фестивалининг танлов дастурларида 14 мамлакатдан тўққизта бадиий ва тўққизта ҳужжатли филм иштирок этди.

У 1986-йилда Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)да бадиий кино режиссёрлиги йўналиши бўйича таҳсил олган. 1993-йилда АҚШда «ФИЛМ ИН УС» дастури доирасида малака оширган. Кўплаб кинофестивалларнинг қатнащиси ва совриндори.

«Пахта» ҳаётидаги муаммолар ва синовларни енгиб, яшашдан янги маъно излаётган аёл ҳақида ҳикоя қилади. Филм марказида инсоннинг ички кечинмалари, қийинчиликлар қаршисида ўзини йўқотмаслик ва ҳаётини қайтадан қуришга интилиш туради.

«Пахта» филмининг жаҳон премераси 2025-йил ноябр ойида А тоифадаги йирик кинофестиваллардан бири — Қоҳира халқаро кинофестивалида бўлиб ўтган. Филм кўплаб кинофестивалларда намойиш этилган, 2026-йил июл ойида Сочидаги «Евросиё Кинофест» кинофестивалида «Энг яхши ссенарий» мукофотига сазовор бўлган.

Рашид Маликов ҳозирда Контент маркази билан ҳамкорликда 2027-йил 4–5-феврал кунлари Тошкентда илк бор ўтказиладиган «Ташкент Сонтент Маркет» халқаро тадбирига тайёргарлик жараёнида қатнашмоқда. Бундай майдонлар кино ва телекўрсатувлар ижодкорларига хорижий ҳамкорлар билан танишиш, ўз асарларини халқаро бозорга олиб чиқиш ва биргаликда янги лойиҳаларни бошлаш имконини беради.

«Пахта» филмининг халқаро фестивалдаги ютуғи ўзбек ижодкорларининг ҳикоялари турли мамлакатлар томошабинлари ва мутахассисларида қизиқиш уйғотаётганини кўрсатади. «Ташкент Сонтент Маркет» эса ана шу қизиқишни амалий ҳамкорликка айлантириш учун янги имкониятлар яратиши кутилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.