«Павлодар – наш!» – Россиялик блогер мамлакатни камситувчи сўзлари учун Қозоғистондан чиқариб юборилди
Қозоғистонда россиялик блогер Ксения Гузаева «ижтимоий тармоқлардаги провокацион ва нотўғри баёнотлари учун» жаримага тортилди ҳамда мамлакатдан чиқариб юборилди. Унга 5 йил мобайнида Қозоғистонга кириш тақиқланган.

Россиялик блогер Қозоғистонни таҳқирловчи сўзлари туфайли мамлакатдан чиқариб юборилди.
Астана полицияси хабар беришича, Қозоғистоннинг ҳудудий яхлитлиги ва шаҳарларининг давлатга мансублиги борасида шубҳа билдирган, шунингдек, Қозоғистон фуқаролари, маданияти ва анъаналарига нисбатан камситувчи стереотипларга йўл қўйган чет эл фуқароси депортация қилинган.
Полиция унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиш чоғида провокацион изоҳларни аниқлаган. Унга нисбатан маъмурий иш очилиб, жарима тайинланган, мамлакатдан чиқариб юборилган ва беш йил муддатга Қозоғистонга кириши тақиқланган.
Полиция ушбу хорижликнинг айнан қандай баёнотлари унга қарши маъмурий иш қўзғатилишига сабаб бўлганига аниқлик киритмаган. Азаттйқ Асиа нашрининг ёзишича, у Астана марказида одамлар "вигвамларда яшаши, отда юриши керак" деган. Бошқа бир эфирда эса қозоғистонликларни рус тилини билмагани учун "сассиқ" деб атаган.
РИА Новости маълумотларига кўра, гап стример Ксения Гузаева (Фасооллка) ҳақида кетмоқда. У ўз стримларида Астанани "қишлоқ" деб атаган ва "Павлодар бизники" деган. "У бизникидек эшитилади, у Қозоғистонники бўлиши мумкин эмас. Унда нега Павлостан эмас?" – деган у.

