Пара Осиё ўйинлари: Рақиб шикояти сабаб бекор қилинган олтин медал апелляциядан сўнг Фахриддин Ҳамроевга қайтарилди
Япониядаги Пара Осиё ўйинларида 1500 метрга югуриш баҳсларида маррага биринчи бўлиб келган ўзбекистонлик спортчи Фахриддин Ҳамроевнинг натижаси рақиб шикояти сабаб бекор қилинди. Ўзбекистон делегациясининг апелляциясидан сўнг спортчининг дисквалификацияси олиб ташланиб, олтин медал қайтарилди.

Пара Осиё ўйинлари: Рақиб шикояти туфайли бекор қилинган олтин медал апелляциядан кейин Фахриддин Ҳамроевга қайтарилди
Японияда бўлиб ўтаётган Пара Осиё ўйинларида 21-октабр куни ўзбекистонлик спортчи Фахриддин Ҳамроевнинг олтин медали аввал бекор қилинган, кейин эса апелляциядан сўнг қайта берилган. Ўзбекистон Паралимпиада қўмитаси Газетаъга бу ҳолат қандай юз берганини изоҳлаб берди.
Изоҳга кўра, пара енгил атлетика бўйича Т13 тоифасида 1500 метрга югуриш баҳсида Ўзбекистон вакили Фахриддин Ҳамроев барча рақибларини ортда қолдириб, маррага биринчи бўлиб етиб келган ва олтин медални қўлга киритган эди (Ҳамроев чиқиши видеоси).
Аммо пойга тугагач, иорданиялик спортчи ҳакамлар ҳайъатига шикоят билан мурожаат қилган. У Ҳамроев ўзини туртиб юборгани ва югуришига тўсқинлик қилганини билдирган. Шу шикоят қаноатлантирилиб, ўзбекистонлик спортчининг натижаси бекор қилинган ва у мусобақадан дисквалификация қилинган.
“Шундан сўнг Ўзбекистон делегацияси масъуллари томонидан тезкорлик билан апелляция киритилди. Халқаро пара енгил атлетика назорат комиссияси пойганинг видеоёзувларини қайта кўриб чиқди. Таҳлиллар натижасида Ҳамроев томонидан рақибга нисбатан ҳеч қандай ноўрин ҳаракат содир этилмагани ва қоида бузилмагани аниқланди”, — дейилади тушунтиришда.
Комиссия ищи гуруҳининг холис хулосасига кўра, Фахриддин Ҳамроевнинг дисквалификацияси бекор қилинди. Унинг натижаси ҳаққоний деб топилиб, спортчига тегишли бўлган Пара Осиё ўйинларининг олтин медали расман қайтарилди.
Фахриддин Ҳамроевнинг олтин медали мусобақанинг расмий сайти ва қўмита маълумотларида ҳали акс этмагани сабабли умумий рўйхатга киритилмаган эди.

