Дунё

Панамада кучли зилзила юз берди

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила кучи 7,6 магнитудани ташкил қилган.

Панамада кучли зилзила қайд этилди

АҚШ Геология хизмати (УСГС) маълумотига кўра, Панамада 7,6 магнитудали зилзила юз берди.

Ер силкиниши жума куни Гринвич вақти билан соат 17:56 да (Тошкент вақти билан 22:56) қайд этилган. Зилзила эпицентри Питалоса-Арриба аҳоли пунктидан 10 км жануби-ғарбда, ўчоғи эса 33 км чуқурликда жойлашган.

Хабар тайёрланаётган вақтда жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Тинч океани сунами ҳақида огоҳлантириш маркази (ПТВС) Панама, Колумбия, Коста-Рика, Эквадор ҳамда Марказий Америка ва Тинч океани ҳавзасидаги бошқа мамлакатлар соҳилларида хавфли сунами тўлқинлари юзага келиши эҳтимоли борлигини билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.