“Ўзидан "осмон" ясаб олганлар билан муаммо чиқади” - таксичилар бадхулқ мижозлар ҳақида
Яқинда Тошкентда такси ҳайдовчиси ва йўловчи ўртасидаги можаро жиддий тус олиб, ҳайдовчининг калтакланиши ва унга куч ишлатган шахснинг қамоққа олиниши билан якунланди. Бу ҳолат такси ҳайдовчиларининг иш жараёнидаги хавфсизлиги ва йўловчилар билан муносабат масаласини яна бир бор кун тартибига чиқарди. Kun.uz пойтахтдаги такси ҳайдовчиларидан улар дуч келаётган муаммолар ҳақида сўради.

“Ўзидан "осмон" ясаб олганлар билан муаммо чиқади” – таксичилар бадхулқ мижозлар ҳақида
Яқинда Тошкентда такси ҳайдовчиси ва йўловчи ўртасида юзага келган жанжал жиддий тус олди: ҳайдовчи калтакланди, унга куч ишлатган шахс эса қамоққа олинди. Ушбу воқеа такси ҳайдовчиларининг иш жараёнидаги хавфсизлиги ва йўловчилар билан ўзаро муносабатлар масаласини яна бир бор долзарб қилиб қўйди. Kun.uz пойтахтдаги такси ҳайдовчиларидан улар дуч келаётган муаммолар ҳақида сўров ўтказди.
Такси ҳайдовчиси ва йўловчи ўртасидаги келишмовчиликлар ҳар доим ҳам йўл ҳақи ёки манзил билан боғлиқ бўлавермайди. Ҳайдовчиларнинг таъкидлашича, машинада белгиланганидан ортиқ йўловчи олиб кетиш, болаларнинг назорациз қолиши, салонда овқатланиш ва чекиш, шунингдек, маст йўловчилар билан боғлиқ ҳолатлар улар учун энг кўп учрайдиган муаммолар сирасига киради.

