Маҳаллий

Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғиляптими ёки қизлар? Охирги 16 йиллик таҳлили

2010-йилдан 2025-йилгача Ўзбекистонда жами 12 млн 486 минг 844 нафар чақалоқ дунёга келган. Улардан 6 млн 482 минг 375 нафари ўғил, 6 млн 4 минг 469 нафари қиз болалардир. 16 йиллик умумий кўрсаткич бўйича бутун республикада ўғил болалар қизларга нисбатан 477 минг 906 нафарга (7,96 фоизга) кўп туғилган. Бу ҳар 100 нафар қиз чақалоққа ўртача 108 нафар ўғил бола тўғри келаётганини англатади.

Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғиляптими ёки қизлар? Сўнгги 16 йиллик таҳлил

Ҳар йили Ўзбекистонда юз минглаб чақалоқ дунёга келади. Уларнинг умумий сони мамлакатдаги демографик вазият ҳақида маълумот берса-да, туғилган болаларнинг жинси бўйича нисбат ҳам муҳим кўрсаткичлардан бири саналади. Чунки ўғил ва қиз болалар сонидаги тафовут вақт ўтиши билан жамиятнинг демографик таркибига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Kun.uz очиқ маълумотлар асосида 2010-йилдан 2025-йилгача бўлган даврда жинслар бўйича туғилишлар сони ва ҳудудлардаги ҳолатни таҳлил қилди.

2010-2025 йиллар оралиғида Ўзбекистонда доимий равишда ўғил болалар қизларга қараганда кўпроқ туғилган. Бу борадаги энг юқори тафовут 2018-йилда (10,4 фоиз), энг паст тафовут эса 2025-йилда (7 фоиз) қайд этилган.

Ҳисобот даврида Ўзбекистонда жами 12 млн 486 минг 844 нафар чақалоқ туғилган. Шундан 6 млн 482 минг 375 нафари ўғил, 6 млн 4 минг 469 нафари қиз болалардир. 16 йиллик жамланган кўрсаткичга кўра, бутун республикада ўғил болалар қизларга нисбатан 477 минг 906 нафарга (7,96 фоизга) кўпроқ туғилган. Бу ҳар 100 нафар қиз чақалоққа ўртача 108 нафар ўғил бола тўғри келишини англатади.

2010-2025 йиллар оралиғида ўғил болаларнинг қизларга нисбатан устунлиги бўйича Қашқадарё вилояти (8,98 фоиз) мутлақ биринчи ўринни эгаллаган. Бу ерда ҳар 100 нафар қиз болага 109 нафар ўғил бола тўғри келади. Иккинчи ва учинчи ўринларда Наманган (8,64 фоиз) ҳамда Жиззах (8,33 фоиз) вилоятлари жойлашган.

Нисбатан мувозанатли кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида (6,76 фоиз) қайд этилган. Шунингдек, Навоий (7,27 фоиз), Фарғона вилоятлари (7,40 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (7,48 фоиз) ҳам ўртача кўрсаткич республика даражасидан пастроқ шаклланган. Ҳудудлар орасида жами туғилишлар сони бўйича ҳам, ўғил ва қиз болалар ўртасидаги мутлақ сон фарқи бўйича ҳам Самарқанд вилояти етакчилик қилган.

Туман ва шаҳарлар кесимида таҳлил қилинса, энг катта гендер тафовут Оҳангарон шаҳрида кузатилган — 16,4 фоиз (туғилган ўғил болалар сони қиз болаларга нисбатан шунча фоизга кўпроқ). Шунингдек, Бекобод шаҳри (12,1 фоиз), Сўх (11,4 фоиз), Кўкдала (11,3 фоиз) ва Косон туманларида (10,9 фоиз) ҳам бу кўрсаткич жуда юқори ҳисобланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.