Маҳаллий

Ўзбекистонда Мисрнинг чўл иқлимига мос гуруч навлари синовдан ўтказилади

Ўзбекистон ва Миср мутахассислари ҳосилдор буғдой, маккажўхори ҳамда чўл иқлимига мос гуруч навларини Ўзбекистон шароитида синовдан ўтказиш бўйича келишувга эришди. Шунингдек, Навоий вилоятида тажриба майдонлари ташкил этиш ва Миср қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот маркази филиалини Ўзбекистонда очиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда Мисрнинг чўл иқлимига мос гуруч навлари синовдан ўтказилади

«Дунё» ахборот агентлиги маълумотига кўра, бу келишувларга Ўзбекистоннинг 200 нафардан ортиқ вакилини бирлаштирган делегациянинг Мисрга амалга оширган хизмат сафари чоғида эришилган.

Ташриф давомида Мисрнинг чўл ҳудудларини қишлоқ хўжалиги учун ўзлаштириш, марказий пивот — айланма суғориш тизими қўлланиладиган майдонларда экинлар ҳамда чорва учун озуқа етиштириш тажрибаси ўрганилган. Янги ўзлаштирилган ерларда чорвачиликни ривожлантириш ва бу соҳани молиялаштириш механизмларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Делегация аъзолари сув ресурсларини тежамкор бошқариш, замонавий ирригация технологияларидан фойдаланиш ҳамда ишлатилган сувни тозалаб, қайта ишлатиш амалиёти билан танишган.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсуновнинг таклифига биноан, Миср Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги мутахассисларидан иборат ищи гуруҳнинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилган.

Сафар давомида Миср Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот маркази — АРС билан ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинган. Хусусан, марказ билан ҳосилдор буғдой, маккажўхори ва чўл иқлимига мос гуруч навларини Ўзбекистон шароитида синовдан ўтказиш бўйича келишувларга эришилган.

Томонлар Навоий вилоятида тажриба майдонларини ташкил этиш, кейинчалик эса мазкур илмий-тадқиқот марказининг Ўзбекистондаги филиалини очиш имкониятларини ҳам муҳокама қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.