Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг 97 фоизи интернетдан фойдаланади
Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи 10 ёш ва ундан катта аҳоли улуши 2021-йилда 76,6 фоизни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2026-йилнинг дастлабки 8 ойида 97,3 фоизгача ошган.

Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг 97 фоизи интернетдан фойдаланади
2026-йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи 10 ёш ва ундан катта аҳоли улуши 97,3 фоизга етди, дея хабар берди.
Бу кўрсаткич 2021-йилга нисбатан 20,7 фоиз пунктга ошган.
10 ёш ва ундан катта аҳолининг интернетдан фойдаланиш даражаси сўнгги йилларда қуйидагича ўзгарган:
2021-йил — 76,6 фоиз;
2022-йил — 83,9 фоиз;
2023-йил — 89 фоиз;
2024-йил — 93,3 фоиз;
2025-йил — 94,6 фоиз;
2026-йил (январ-август) — 97,3 фоиз.

