Ўзбекистон ёлғиз сайёҳлар учун энг яхши давлатлар бешлигига кирди
Ўзбекистон 2026-йилда ёлғиз саёҳат қилиш учун дунёдаги энг яхши бешта туристик йўналиш қаторидан жой олди. Рейтингда мамлакатнинг тарихий мероси, табиати, туристик инфратузилмаси, виза шароитлари ва саёҳат харажатларининг ҳамёнбоплиги инобатга олинган.

Ўзбекистон ёлғиз саёҳатчилар учун энг яхши давлатлар бешлигидан жой олди
Ўзбекистон Муч Беттер Адвентурес халқаро туристик платформасининг Соло Травел Индех 2026 рейтингида мустақил саёҳатчилар учун энг яхши бешта йўналиш қаторига киритилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги Кьив Дипломатис журналига таяниб хабар берди.
Рейтингни шакллантиришда мутахассислар 26 та мамлакатни бир қатор мезонлар асосида баҳолаган. Улар орасида турларни брон қилиш тенденсиялари, сайёҳлар шарҳлари, хавфсизлик даражаси, виза тартиби ва овқатланиш харажатлари бор.
Натижада Ўзбекистон Италия, Япония ва Португалия каби машҳур туристик давлатлар билан бир сафдан ўрин олди.
Рейтинг муаллифлари АҚШ фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилгач, америкалик сайёҳларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ошганини ҳам қайд этган.
Мамлакатнинг асосий туристик афзалликлари сифатида бой тарихий ва маданий мерос, ранг-баранг табиат ҳамда ривожланаётган сайёҳлик инфратузилмаси кўрсатилган.
Хусусан, ёлғиз саёҳат қилувчиларга Нурота тоғларидаги пиёда йўналишлар бўйлаб сафар қилиш, анъанавий ўтовларда тунаб қолиш, Қизилқум чўли орқали Айдаркўлга бориш тавсия этилган.
Шунингдек, Буюк ипак йўли тарихи билан боғлиқ Самарқанд, Бухоро ва бошқа қадимий шаҳарларнинг меъморий ҳамда маданий мероси алоҳида эътироф этилган.
Ўзбекистон саёҳат харажатларининг нисбатан ҳамёнбоплиги билан ҳам ажралиб туради. Мамлакат аввалроқ Сондé Наст Травелер талқинига кўра энг арзон туристик йўналишлар рўйхатига ҳам киритилган эди.

