Иқтисодиёт

Ўзбекистон ташқи қарзининг ўсиши охирги йилларда қандай ўзгаряпти?

2026-йил 1-июл ҳолатига Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 84,1 млрд долларга етди. Қарзнинг 41,7 млрд доллари – давлат ташқи қарзи, 42,4 млрд доллари эса – корпоратив қарз. Умумий ташқи қарз ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,9 млрд доллар ёки 16,5 фоизга ошди.

Ўзбекистон ташқи қарзининг ўсиши сўнгги йилларда қандай ўзгарди?

Ярим йиллик якунларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 84,1 млрд долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич бир йил олдингига нисбатан 11,9 млрд доллар ёки 16,5 фоизга юқори. Шундан давлат қарзи 41,7 млрд доллар, корпоратив қарз эса 42,4 млрд долларга етган.

2025-йил 1-июлидан 2026-йил 1-июлигача бўлган даврда давлат ташқи қарзи 36,8 млрд доллардан 41,7 млрд долларгача, яъни 13,3 фоизга ошган. Корпоратив ташқи қарз эса 35,4 млрд доллардан 42,4 млрд долларгача ёки 19,8 фоизга кўпайган. Йил бошидан бери бу рақамлар мос равишда қарийб 1,2 млрд ва 700 млн долларга ошган.

«Корпоратив ташқи қарз таркибида хусусий сектор, жумладан, тадбиркорлик субьектлари томонидан давлат кафолатисиз жалб этилган ташқи қарзлар акс эттирилади. Бунда корпоратив ташқи қарз бўйича давлат мажбурияти мавжуд эмас, улар бўйича тўловлар хўжалик субьектлари ҳамда банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади», дейилади Марказий банк изоҳида.

2025-йилда Ўзбекистон тарихидаги энг юқори ташқи қарз ўсиши қайд этилди — 18,1 млрд доллар. Шунингдек, пандемия давридаги 2020-йилда (9,2 млрд доллар), 2023-йилда (9,8 млрд доллар) ва 2024-йилда (10,8 млрд доллар) ҳам ташқи қарзнинг кескин ошиши кузатилган. Қонун билан тартибга солиш механизмларининг жорий этилиши давлат ташқи қарзининг ўсишини нисбатан мўътадиллаштирди. Масалан, давлат ташқи қарзининг ўсиши 2020-йилда 5,5 млрд, 2021-йилда 2,3 млрд, 2022-йилда 2,1 млрд, 2023-йилда 3,9 млрд, 2024-йилда 4,2 млрд, 2025-йилда эса 6,6 млрд долларни ташкил этди. Бу даврда умумий ўсиш қарийб 90 фоиз бўлди. Корпоратив қарз ҳажмида эса кескин ўсиш кузатиляпти. Хусусан, 2020-2025 йиллар оралиғида бу кўрсаткич 3,3 баробарга, яъни 12,5 млрд доллардан 41,7 млрд долларгача ошди.

Умумий ташқи қарзнинг ялпи ички маҳсулотга нисбати ҳар қандай давлатнинг макроиқтисодий соғломлигини кўрсатувчи энг муҳим индикаторлардан бири ҳисобланади. Бу кўрсаткич давлатнинг қарз мажбуриятларини иқтисодий ривожланишга зарар етказмаган ҳолда, ўз вақтида бажариш қобилиятини ифодалайди. Фитч, С&П ва Моодй'с каби халқаро рейтинг агентликлари давлатнинг кредит рейтингини белгилашда айнан шу нисбатга таянади. Қарз юки паст ва барқарор бўлган давлат халқаро молия бозорларидан арзонроқ фоизларда ва узоқроқ муддатга кредит олиш имкониятига эга бўлади. Ўзбекистон мисолида, умумий ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати 2021-йилда 48,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2022-йилда иқтисодиётнинг қарз қолдиғига нисбатан тезроқ ўсиши ҳисобига 46 фоизгача пасайган. Кейинги 3 йил давомида эса бу кўрсаткич изчил ошиб, 2025-йил якунида 55,9 фоизга етди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.