Ўзбекистон Россиядан ҳар йили 7000 бош зотдор сигир сотиб олишни режалаштиряпти
Россиядан Ўзбекистонга 500 минг тонна буғдой импорт қилиниши мумкин. Бунинг учун Астрахан ва Махачқалъа портларидан фойдаланиш мумкин.

Ўзбекистон Россиядан ҳар йили 7000 бош зотдор сигир харид қилишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Россиядан ғалла ва наслли қорамол олиб келишга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилди.
11-сентабр куни Москвада ССП раҳбари Даврон Ваҳабов ва СТЕП агрохолдинг бош директори Андрей Недужко ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувдаги асосий мавзулардан бири Ўзбекистонга ҳар йили 7000 бош голштеин зотли наслли қорамол олиб кириш таклифи бўлди. Уларни маҳаллалардаги оилаларга тақсимлаш режалаштирилмоқда. Таъкидланишича, бу зотдаги сигирлар суткасига 40 литргача ва ундан ҳам кўпроқ сут бериши мумкин.
Мазкур ташаббус оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолига барқарор даромад манбаини яратиш ва оилаларнинг камбағалликдан чиқишига кўмаклашади.
Шунингдек, Россияда ҳосил юқори бўлгани сабабли Каспий денгизи орқали Ўзбекистонга 500 минг тонна буғдой етказиб бериш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бунинг учун Астрахан ва Махачқалъа портларидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Яна бир устувор йўналиш сут ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласи бўлди. Учрашув якунида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқишга келишиб олди.

