Спорт

Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик ўйинида Жанубий Кореяга ютқазди

Ёнгин шаҳрида Жанубий Корея ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртоқлик ўйинини ўтказди. Бош мураббий Фабио Каннаваро шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга имкониятни бой берди

Ўзбекистон миллий жамоаси 6-октабр куни Ёнгин шаҳрида Жанубий Корея миллий жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушди ва икки гол фарқи билан мағлуб бўлди.

6-дақиқада Сон Ҳён Мин жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 60-дақиқада эса О Се Ҳун бош билан зарба бериб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа Ўзбекистон миллий жамоасининг ФИФА кунларидаги ўйинлари якунига етди. Аввалроқ бош мураббий Фабио Каннаваро шогирдлари 24-сентабр куни Фарғонада Эронни 3:1 ҳисобида, 1-октабр куни Тошкентда Сурияни 4:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - ЎЗБЕКИСТОН 2:0

Голлар: Сон Ҳён Мин (6), О Се Ҳун (60)

Жанубий Корея: Чо Хён У, Ли Хан Бом, Ким Те Хён, Ким Те Хён, Сон Ҳён Мин, Ли Чже Сон, Хван Хи Чхан, Пак Жин Сон, Ли Кан Ин, О Се Ҳун, Чо Хён Тек.

Бош мураббий: Роберт Морено (Испания)

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Абдуқодир Ҳусанов (Муҳаммадрасул Абдумажидов 83), Беҳруз Каримов, Жаҳонгир Ўрозов, Акмал Мозговой (Диёр Холматов 83), Одил Ҳамробеков (Ҳусайн Норчаев 69), Азиз Ғаниев (Шерзод Эсанов 46), Шерзод Насруллаев (Маҳмуд Маҳамаджонов 69), Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов (Азиз Амонов 46), Аббос Файзуллаев (Азиз Холмуродов 83)

Бош мураббий: Фабио Каннаваро (Италия)

Огоҳлантириш: Шерзод Эсанов (47)

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.