Маҳаллий

Ўзбекистон маҳаллаларида «3–30–300» стандарти жорий этилади

Ўзбекистонда 2026-йил 1-октабрдан тозалик ва озодалик долзарб икки ойлиги ўтказилади. 2027-йилдан эса «Маҳаллани яшиллаштириш» пакети жорий этилиб, экологик ҳуқуқбузарликлар учун ундириладиган жарималарнинг 90 фоизи маҳалла жамғармаларига йўналтирилади.

Ўзбекистон маҳаллаларида «3–30–300» стандарти жорий этилади. Бу президентнинг 2026-йил 23-сентабрдаги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда маҳаллалар ролини кучайтириш ва ҳудудларнинг яшиллик даражасини тубдан оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–206-сон фармонида белгиланган.

### Ҳар бир маҳаллада «3–30–300» стандарти

Фармонда ҳар бир маҳаллада ҳар бир одам учун учта дарахт, 30 фоиз дарахт сояси ва 300 метр атрофда яшил ҳудуд бўлишини назарда тутувчи «3–30–300» халқаро стандартини жорий этиш мақсади белгиланган.

2030-йилга қадар яшил боғлар ва яшил жамоат парклари сони 1 023 тага етказилади. Жумладан, 2026-йил куз мавсумида 257 та шундай боғ ва парк яратиш кўзда тутилган.

Шунингдек, 2030-йилгача ҳар бир туман ва шаҳарда умумий узунлиги камида 10 километр бўлган камида бешта сояли сайр кўчаси ташкил этилади.

1-октабрдан яшил ҳудудлар учун жойларни аниқлаш, ерларни тайёрлаш, кўчат ва буталар захирасини яратиш ишлари бошланади. Кўчат экиш мавсуми эса ҳудудлар бўйича қуйидаги саналарда старт олади:

- 1-ноябрдан — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида;

- 5-ноябрдан — Бухоро ва Навоий вилоятларида;

- 10-ноябрдан — Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида;

- 20-ноябрдан — Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида.

Экология қўмитасига ушбу муддатларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилган.

Икки ойлик давомида ариқлар, зовурлар, каналлар ва умумий фойдаланишдаги ҳудудлар чиқиндилардан тозаланади, мавсумий ёғингарчиликларга тайёрланади. Маҳаллалар, кўп квартирали уйлар атрофи, ижтимоий обьектлар ва бошқа жамоат жойларида ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

2027-йил 1-январдан «Яшил маҳалла» лойиҳаси доирасида «Маҳаллани яшиллаштириш» пакети жорий этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.