Ўзбекистон Дакардаги ўсмирлар Олимпиадасида иккита медални қўлга киритди
Муҳаммадисмоил Раҳмонов сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритди, Жўрабек Эшпўлатов эса дзюдо бўйича мусобақаларнинг кумуш совриндори бўлди.

Ўзбекистон Дакардаги ўсмирлар Олимпиадасида иккита медални қўлга киритди
Ўзбекистон терма жамоаси Дакарда бўлиб ўтган IV ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида иккита мукофотни қўлга киритди. Жамғаарма ҳисобида — сузиш бўйича бронза ва дзюдо турнирида кумуш медаль бор.
Ўзбекистон делегациясига биринчи медални сузувчи Муҳаммадисмоил Раҳмонов келтирди. Брасс усулида 200 метр масофага сузишда у 2 дақиқа 15,79 сония натижа кўрсатиб, учинчи ўринни эгаллади.
Иккинчи мукофотни дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов қўлга киритди. 100 кг гача бўлган вазн тоифасида чиқиш қилган спортчи финалда рақибига имкониятни бой бериб, Ўйинларнинг кумуш медали совриндори бўлди.

