Спорт

Ўзбекистон - Аргентина ўйини Месси сабаб бекор бўлди - Каннаваро

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ва жамоа сардори Элдор Шомуродов Эронга қарши ўртоқлик ўйини олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди. Баҳс 24-сентабр куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида ўтказилади.

Ўзбекистон - Аргентина ўйини Месси сабаб бекор бўлди - Каннаваро

Каннаваро Эрон билан учрашув Ўзбекистон миллий жамоаси учун жиддий синов бўлишини қайд этди.

«Жаҳон чемпионатидан кейин яхши шаклланган жамоага қарши ўртоқлик баҳсида ўйнаймиз. Шахсан ўзим ЎФА раҳбариятидан топ жамоалардан бирига қарши ўйнашимиз кераклигини сўрадим. Эронга ортиқча таъриф бериш шарт эмас. У Осиёдаги энг яхши жамоалардан бири, таркибида тажрибали ўйинчилар бор», - деди Каннаваро.

Италиялик мутахассис Ўзбекистоннинг Аргентина миллий жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши юзасидан музокаралар бўлганини тасдиқлади.

«Ҳақиқатан ҳам Аргентина миллий жамоаси билан музокара ўтказдик. Аммо ўйинга уч ҳафта қолганда Аргентина футбол федерацияси Мессининг хайрлашуви сабаб ушбу баҳсдан бош тортди. Тўғри, Сурия миллий жамоаси Аргентина каби кучли эмас. Биз Аргентина сингари топ жамоа изладик, аммо бунинг имконини топа олмадик», - деди мураббий.

Каннаваро Жаҳон чемпионатида қатнашган, бироқ ҳозирги йиғиндан четда қолган футболчилар миллий жамоага қайтиши мумкинлигини айтди.

«Миллий жамоа эшиклари ҳамма учун очиқ. Жаҳон чемпионатидан кейин айрим ўйинчилар жароҳат олди. Баъзилари жамоа топа олмади, кимдадир пасайиш кузатилди. Лекин ҳамманинг имкониятларини яхши биламиз. Бу йиғинда бошқаларга имконият беришга қарор қилдик», - деди у.

Каннаваро миллий жамоага чақирилган «Бунёдкор»нинг 16 ёшли футболчиси Муҳаммад Ҳакимов ҳақида ҳам фикр билдирди.

«Ҳакимовни Жаҳон чемпионатидан олдин кўрганман. Ёш бўлишига қарамай, қўрқмайди ва кучли характерга эга. Бизнинг миллий жамоада ёш ёки кекса деган тушунча йўқ. Бўлажак баҳсларда унга ҳам маълум вақт майдонга тушиш имкониятини берамиз. Ёш футболчида потенсиал ва иқтидор бўлса, уни албатта йиғинларга жалб қиламиз. Катта ёшли футболчиларга ҳам имконият берамиз», - деди мураббий.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.