Маҳаллий

“Ўзбекинвест”да Ўзбек тили байрамига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Жорий йил 21-октабр куни “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компаниясида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 37 йиллиги муносабати билан “Тил, адабиёт ва тарихий хотира” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

“Ўзбекинвест”да Ўзбек тили байрамига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Тадбирда компания раҳбарияти ва ходимлари билан бирга меҳмон сифатида таниқли ўзбек ёзувчиси Нурали Қобул ҳам қатнашди.

Ўзбек тилининг миллий ўзликни англаш ва тарихий хотирани асрашдаги аҳамияти, мумтоз ҳамда замонавий адабиётимизнинг она тилимиз тараққиётига қўшган ҳиссаси тадбирнинг асосий мавзуларидан бири бўлди. Айниқса, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат тилининг нуфузини ошириш, уни ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларида тўлиқ қўллаш, давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишни давлат тилида самарали йўлга қўйиш ҳамда давлат тили ҳақидаги қонунчилик талабларига сўзсиз амал қилинишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Шу билан бирга, ўзбек тилининг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни, унинг амалиётда кенг қўлланиши масалалари халқаро миқёсда ҳам диққат марказидаги мавзулардан бири экани қайд этилди.

Дастур доирасидаги давра суҳбатида ёзувчи Нурали Қобул билан халқимизнинг бой тарихий ва маданий меросини келажак авлодларга етказиш, аждодларимиз қолдирган маънавий бойликни қадрлаш ҳамда адабиётнинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, адибнинг ижодий фаолияти ва асарларида тарихий воқеаларнинг бадиий талқини ҳақида сўз юритилди. Компания ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан ёзувчига мурожаат қилдилар.

Байрам тадбири доирасида компания ходимлари ўртасида Алишер Навоий ғазалларини айтиш бўйича мушоира ҳамда ўзбек адибларининг насрий асарларидан ўқилган парчалар асосида уларнинг муаллифларини аниқлашга бағишланган адабий викторина ўтказилди. Ғолиблар совринлар билан тақдирланди.

Компанияда шаклланган анъанага кўра, барча ходимларга ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти намуналаридан иборат китоблар совға қилинди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.